Лионель Месси ПСЖни тарк этишга яқин
04 апр 2023 07:32
Янгиликлар
Лионель Месси ПСЖни тарк этишга яқин
Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси жорий мавсум охирида парижликлар сафини тарк этиши мумкин, деб хабар беради Ge.globo LʼÉquipe нашрига таяниб.
Манбага кўра, аргентиналик футболчи маошини қисқартиришга рози бўлсагина парижликлар таркибида қолиши мумкин.
Қайд этилишича, Мессининг отаси ва ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи шартномани узайтириш шартлари бўйича келишиб олишга ҳаракат қилган, бироқ ҳозиргача бўлган уринишларнинг барчаси омадсиз якунланди.
Месси “Барселона” қайтиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда, бироқ ҳали Каталония клуби аргентиналик ҳужумчи учун ПСЖга ҳали расмий таклиф билан чиқмаган.
Месси жорий мавсумда ПСЖ сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар