UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  1 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  3 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  3 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  5 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  4 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  4 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  19 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  12 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  3 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  3

"Месси ПСЖда вазият расво бўлганини айтди". "Шарлотт" собиқ ўйинчиси Лионель билан суҳбат ҳақида Янгиликлар

"Месси ПСЖда вазият расво бўлганини айтди". "Шарлотт" собиқ ўйинчиси Лионель билан суҳбат ҳақида

Ҳозирда "Кортрейк" сафида ўйнаётган "Шарлотт" собиқ ярим ҳимоячиси Брехт Дежагере МЛС ўйинларидан бирида "Интер Майами" ва Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди.

"Финал ҳуштагидан сўнг қаерда яхшироқ ҳис қилганини сўрадим — Майамидами ёки Францияда. У ҳайрон қолди. Мен "Тузула" ўйинчиси сифатида "Парк де Пренс"да унга қарши ўйнаганимни эслатдим. Лео эслолмади... аммо бу мен учун амалга ошган болалик орзуим эди.

Месси доим энг севимли ўйинчим бўлган! У билан кўришиш ўзгача нарса бўлганди. У менга ўша куни ПСЖдаги ҳолат расво бўлганини айтди. Сабаби аввалига парижликлар уни яхши қабул қилишган, Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликдан сўнг эса унинг ҳар бир тўпга тегинишига ҳуштак чалишган ва бу тезда унинг жонига теккан.

Адашмасам, ўша куни уни икки бор йиқитдим. Аммо, ўйиндан сўнг унинг футболкасини сўрашга журъат қилолмадим: ҳар сафар унинг либосини тахминан 100 инсон сўрайди, бу унинг жонига ҳам теккандир...", — деди Дежагере.

Месси ПСЖдан "Интер Майами"га 2023 йилда ўтди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика