

Ушбу рўйхатдан Лионель Мессининг ўрин олмагани кўпчиликнинг эътиборини тортди. Шу тариқа, Лео Месси 2005 йилдан бери илк бор "Олтин тўп" учун номзодлар рўйхатига киритилмади. Мессидан ташқари юқоридаги рўйхатга ПСЖ футболчиси Неймар ҳам киритилмаган. Парижликлар таркибидан 30 талик рўйхатда фақатгина Килиан Мбаппе бор.
Маълумот учун "Олтин тўп" совринини қўлга киритиш бўйича Месси мутлақ етакчи ҳисобланади. Аргентиналик футболчи ҳисобида 7 та "Олтин тўп" соврини бор.



