

Бу ҳақда Жазоир футбол федерацияси президенти Хажид Зефизеф хабар қилди.
"Уссем Ауар бизга Жазоир терма жамоаси сафига қўшилишга розилигини маълум қилди. Биз шунингдек Амин Гуири билан музокаралар олиб боряпмиз, аммо ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ", — дейди бошқарувчи.
"Ренн" форварди Амин Гуири ва "Лион" хавбеки Уссем Ауар Францияда туғилишган ва иккисида ҳам Франция фуқаролиги бор, шунингдек улар миллий жамоанинг турли ёш тоифаларида ҳаракат қилишган.



