

Трансфер 25 миллион еврони ташкил этмоқда. Бундан ташқари 2,5 миллион бонуслар сифатида белгиланган.
"Анже" шунингдек ўйинчининг кейинги сотувидан 15 фоиз олади.
25 ёшли футболчи клуб билан 5 йиллик шартномага имзо чекди.
У якунланган мавсум Франция чемпионатида 36та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассистга эришган.





