

"Валенсия" клуби ярим ҳимоячиси Денис Чуришев ЕЧЛ гуруҳ босқичи 4-тури доирасидаги "Лилль"га (4:1) қарши учрашувда жароҳат орттириб олди. Маълумотларга қараганда, россиялик футболчи Евро-2020 саралаш босқичидаги Бельгия (16 ноябрь) и Сан-Марино (19 ноябрь) терма жамоаларига қарши учрашувларни ўтказиб юборади.




