

"Ҳозирдан ваҳима қилишнинг кераги йўқ. "Ювентус" ҳозир ҳам жуда кучли жамоа ҳисобланади. Уларнинг муваффақиятсизлиги вақтинчалик ҳолат. Таркибда бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Шу боис мавсум старти кўнгилдагидек бошланмади. "Ювентус" тез орада яна ўз мавқеига қайтади. Италияда уларга тенг келадиган рақиб топилмай қолади", - дейди Лилиан Тьюрам.



