

Унга кўра, Лига 1 да сентябрь ойининг энг яхши футболчиси номига “Метц” клубининг 21 ёшли ҳужумчиси Ибраима Ньян лойиқ кўрилди. Сенегаллик ҳужумчи Лига 1 нинг дастлабки 6 та тур ўйинида 6 та гол уришга эришганди. У 38 % овоз тўплаган. Шунингдек, ушбу номага “Ланс” вазили Иньятиус Ганаго ва “Ренн” аъзоси Серу Гирасси ҳам даъвогарлик қилганди. Улар мос равишда 36 ҳамда 26 % овозга эга бўлган.



