Лига 1. ПСЖ "Лорьян" дарвозасига 5 та тўп йўллади, Мбаппе ва Неймардан дубль

Sherzod Nurmatov
4 апр 2022
Франция чемпионати 30-туридан жой эгаллаган учрашув ниҳоясига етди.

Учрашувда парижликлар йирик ҳисобда зафар қучишди – 5:1. 

12-дақиқада Мбаппе Неймарни пас билан таъминлади, бразилиялик футболчи яқин масофадан дарвозабонни ожиз қолдирди.

28-дақиқада тиниб-тинчимас Мбаппе пастки бурчакни нишонга олди.

56-дақиқада ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Терем Моффи жамоасининг ягона тўпини киритишга эришди.

67-дақиқада Мбаппе дублни расмийлаштирди.

73-дақиқада ниҳоят, Месси ҳам ниятига етишди. Аргентиналик ҳужумчи Мбаппенинг пасидан сўнг зарба йўллади, тўп тўсинга теккан ҳолда дарвозадан жой олди. 

90-дақиқада Мбаппенинг узатмасидан кейин Неймар ҳам ўйиндаги 2-голини урди.  

ПСЖ – Лорьян 5:1 

«Парк де Пренс»

Голлар: 1:0 – 12 Неймар, 2:0 – 28 Мбаппе, 2:1 – 56 Моффи, 3:1 – 67 Мбаппе, 4:1 – 73 Месси, 5:1 – 90 Неймар.

ПСЖ – Доннарумма, Хакими, Маркиньос (Рамос, 72), Кимпембе, Мендеш, Данилу Перейра (Керер, 80), Гуйе, Паредес (Вейналдум, 43), Месси, Мбаппе, Неймар.

Лорьян – Дрейер, Мендес, Лапорт, Петро, Ле Гофф, Уаттара (Лорьянте, 77), Ле Фе (Лемуан, 89), Монкондюи (Игор Силва, 89), Абержель, Моффи (Буагар, 77), Коне (Сумано, 68).

Огоҳлантиришлар: Коне (38), Гуйе (53), Кимпембе (57).

Турнир жадвали


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia