Лига 1. “Лион” аризаси қаноатлантирилмади, “Тулуза” ва “Амьен” эса чемпионатда қоладиган бўлди

Eldor Akmurzayev
9 июн 2020
Франция давлат кенгаши расмий веб сайти “Лион”, “Тулуза” ва “Амьен”нинг шикоят аризаси бўйича чиқарилган қарорларни эълон қилди.

Унга кўра, кенгаш Лига 1 мавсумининг муддатидан олдин тугаши ноқонуний деб ҳисобланишига ҳеч қандай сабаб кўрмади, шу туфайли “Лион”нинг аризаси қаноатлантирилмади. Бироқ, “Тулуза” ва “Амьен”нинг сўровлари қондирилди – Лига 1'нинг 28 тур натижаларига кўра, улар қуйи дивизионга тушиб кетмайдиган бўлишди. Франция Профессионал Футбол Лигасига эса 2020/21 йилги мавсум форматини қайта кўриб чиқиш вазифаси юклатилди.

Маълумот ўрнида, Франция давлат кенгаши маъмурий ишлар бўйича мамлакатнинг энг олий суди ҳисобланади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru