"Лидс" "Челси" форварди билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
15 авг 2020
Бельгиялик тўпурар Бьелса жамоасида кўриниш бериши мумкин.

"Челси" ҳужумчиси Миши Батшуайи фаолиятини "Лидс"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инглиз нашлари ёзмоқда.

Дебютант жамоанинг бош мураббийи Марсело Бьелса Батшуайи билан "Марсель"да ишлаган. Миши 2016 йилда "Челси"га 39 миллион евро эвазига ўтганди.

"Челси" форвардининг айни дамдаги трансфер нархи 14 миллион еврони ташкил этади.


AlisherМуаллиф
Манба: mirror.co.uk