

"Футболчилар билан ишлаш ёқимли. Улар жараёнга чиндан ҳам жалб қилинган, биз бирга қилаётган ишимизга ишонишяпти. Аммо менимча, мураббий сифатида ўз ғоянгни жамоага тўлиқ етказишда ғалабалар жуда муҳим. Шунинг учун биз ҳар бир ўйинда имконият борича ғалаба қозониш учун ҳаракат қилишимиз керак.
Ҳозирча жамоа ҳақида салбий гап айта олмайман. Улар ёш, иқтидорли, истеъдодли, энг муҳими — ўрганишни ва ривожланишни хоҳлашади. Бу эса жуда яхши белги. Мен ҳар бир футболчини яхшироқ таниб олишим, нима уларни руҳлантиришини тушунишим керак. Ҳар бир ўйинчи — алоҳида шахс, инсон сифатида ўз характери, эҳтиёжи бор. Айримларга кўпроқ эътибор керак, бошқаларини эса ортиқча безовта қилмаган маъқул. Мен ҳар бир футболчидан максимум фойда олишим шарт", — дея Росеньорнинг сўзларини келтиради клубнинг расмий сайти.
Айни пайтда "аристократлар" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 37 очко билан бешинчи ўринни эгаллаб турибди.



