

"Афсуски биз истагандек яхши ўйин бўлмади. Бизга нимадир етишмади. Кучли жамоага қарши ўйин ўтказдик. Бизда ҳам имкониятлар бўлди. Ҳимоядаги муаммолар панд берди. Боз устига бирга-бир вазиятда гол уролмадик. Хатолар устида ишлашимиз керак. Рақиб ўзининг вазиятларини голга айлантира олди. Бизни кейинги баҳсда ғалаба қониқтиради. Кейинги босқичга чиқишимиз учун ютуқ керак.
Жамоамизда ўзига ишонч етишмади. Ҳимоячилар ёш бўлишига қарамасдан ўзида куч топа олди. Леандро жуда яхши ўйин кўрсатди. Бундай легионерлар К лигада ҳам бўлса зарар қилмасди",- дейди Ли Бюнг Геун.





