

Дастлабки гол меҳмонлар ҳужумчиси Эдгар Бруно томонидан 11-дақиқада урилди. Иккинчи гол ҳам меҳмонлар вакили Маркос Серрато ҳисобига ёзилди, фақат автогол сифатида.
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Икром Алибоев асосий таркибда майдонга тушди ва иккинчи тайм бошида алмаштирилди.
Шу тариқа, баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашди.

"Канвон" айни пайтда 1 очко билан охирги поғонада бормоқда. Жамоанинг кейинги ўйини 18 март куни сафарда "Поханг Стилерс"га қарши кечади.



