LFP президенти: "Қонун билан муаммо туфайли Месси Примерони тарк этишидан қўрқяпман"

Aslanov Jasurbek
9 июл 2016
Испания профессионал футбол лигаси Хавьер Тебас "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини қўллаб-қувватлади.

Бу ҳафтада Месси ва унинг отаси 21 ойлик қамоқ жазосига ҳукм этилди.

"Бизда юридик тузилмалар билан муаммо бор. Мессини жиноятчи деб ўйламайман, у шунчаки солиқ тўлашда хавфли йўлни танлаган. Месси давлат ғазнасига 160 млн. евродан кўпроқ пул тўлаган, бу пуллар шифохона ва йўлларга сарфланган.

Қонун билан муаммо туфайли Месси Примерони тарк этишидан қўрқяпман. LFP унинг айби борлигига ишонмайди ва Лионелни Испания чемпионатида кўришдан хурсандмиз" - дейди Тебас.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS