"Лейпциг"нинг янги посбони Мвого Бундеслига тарихидаги илк қора танли дарвозабон бўлади

Aslanov Jasurbek
4 июн 2017
"Янг Бойз" посбони Ивон-Ландри Мвого фаолиятини "Лейпциг"да давом эттиради.

22 ёшли дарвозабон 3 июль куни немис клуби сафига қўшилади.

Мвого Бундеслига тарихидаги илк қора танли посбонга айланади. Футболчининг аждодлари Камерундан бўлишига қарамай, у Швейцарияда туғилиб, катта бўлган.

Жорий мавсум Мвого Швейцария чемпионатининг 35 та учрашувида майдонга тушиб, 44 та гол ўтказиб юборди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Blick