

"Тимо шартномани узайтириш ниятида эмаслигини айтди. Лекин, ҳозир бирорта клуб Вернер билан келишиб олгани ва трансферни амалга ошириш истаги борлигини маълум қилгани йўқ", - дейди Рангник.

Вернернинг шартнома муддати 2020 йилда якунига етади. Жорий мавсум германиялик форвард Бундеслигада 30 та ўйин ўтказди ва 16 та гол уриб, 7 та голли узатма муаллифига айланди.



