UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Левченко: "Натижа, турнир жадвалидаги ҳолат бизга босим ўтказмайди" Янгиликлар

Левченко: "Натижа, турнир жадвалидаги ҳолат бизга босим ўтказмайди"

"Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувидан (0:1) сўнг меҳмон жамоа устози Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Витали Левченко: "Ўйин қийин бўлишини кутгандик. Чунки бу "Пахтакор" ва унда энг яхши футболчилар йиғилган. "Шерлар"нинг "Динамо"га қарши Кубокдаги ўйинини таҳлил қилиб, бугунги баҳсга тайёргарлик кўрдик. Тайёрлаганларимизни майдонда кўрсата олдик, йигитлардан миннатдорман".

- "Нефтчи" бу мавсум иккинчи марта "Пахтакор"ни мағлубиятга учратмоқда, бунинг сири нимада?

- Биз ҳар бир рақибга деярли бир хил тайёргарлик кўрамиз. Шунчаки рақиб ўйинларини кўп таҳлил қиламиз ва тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қиламиз. "Пахтакор" истисно эмас, уларга бўш ҳудуд бермасликка уриндик. "Шерлар" иккинчи бўлимда "Динамо"га қарши баҳсдаги каби вертикал ўйнай бошлашди. Биз бунга тайёр эдик, йигитлар олдиларига қўйилган вазифани уддалашди.

- Биринчи бўлимда "Нефтчи" кўпроқ ҳужум қилди, аммо иккинчи бўлимда ва голдан олдин "Пахтакор" ҳужумда фаол эди. Бу сизнинг кўрсатмангизмиди?

- Йўқ, "Пахтакор" агрессивроқ ўйнай бошлади, чунки ҳисоб уларни қониқтирмасди. Биз ҳимояланиб, қарши ҳужумга таяндик.

- "Пахтакор" устидан қозонилган ғалаба "Нефтчи"ни чемпионлик пойгасига қайтарадими?

- Биз аввалги баҳсларда ҳам ҳар бир очко учун курашгандик, бу ўйинда ҳам шундай бўлди. Учрашувлар ҳали кўп. Жадвалнинг пастки қисмидагилар ҳар бир очко учун жон-жаҳти билан курашади. Бунинг устида "Навбаҳор" ва "Насаф"га қарши ўйинлар бор. Биз пойгада эдик, баъзида омадимиз келди, баъзида йўқ.

- "Нефтчи"нинг мақсади чемпионликми ёки кучли учликда бўлишми?

- Келинг баландпарвоз гапларни айтмайман. Мақсадимиз - ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга уриниш. Мавсумни охирида кўрамиз, қаерда бўлар эканмиз.

- "Нефтчи" давралар оралиғида баъзи кучли футболчиларидан айрилди, танаффусдан сўнг ушбу ўйинчиларсиз ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- Биз футболчиларнинг маҳоратига эмас, жамоавий ўйинга таянамиз. "Нефтчи"ни лидерлар тарк этган бўлсада бу натижаларга таъсир қилмади.

- "Нефтчи" жорий мавсум Суперлигада мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Бу "Нефтчи"га босим берадими ёки аҳамиятсиз статистиками?

- Натижа, турнир жадвалидаги ҳолат бизга босим ўтказмайди. Ҳаммасини яхши тушуниб турибмиз. Таркибимизда бундай ҳолатларни бошидан ўтказган тажрибали ўйинчилар бор. Шунинг эвазига ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Босим йўқ.


Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика