Левандовски Холанд ҳақида: "Катта салоҳият узоқ йиллик юлдуз бўлиш дегани эмас"

Aziz Tukhtamuradov
4 фев 2022
"Бавария" футболчиси Роберт Левандовски "Боруссия Д" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"У мендек эмас. У кучли ва тезкор. Айнан шунинг асосида унинг ўйини яратилади. Менда эса бошқача сифатлар бор. Аммо у келажакда қай тарзда ривожланишини билмаймиз. 

Қайсидир футболчининг салоҳияти юқори эканлиги, у узоқ йиллар давомида юлдуз бўлишини билдирмайди. Мен 33 ёшли футболчини 21 ёшлиси билан таққослашни ёқтирмайман. Барчанинг ўз ривожланиш йўли бор. 

Аммо, Холанд ажойиб футболчи. Уни кузатиш кишига завқ беради", - деди Левандовски. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Bayern & Germany