UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Про лига. Бугун 24-турга старт берилади  0 10:04U-17 Осиё чемпионатига саралаш ҳақида маълумотлар  0 09:50Sofascore. Машарипов собиқ жамоасига қарши учрашувда неча баҳо олди?  0 09:12Элит ОЧЛ. 3-тур якунларидан сўнг «Пахтакор« ўз гуруҳида нечанчи ўринда?  9 09:09«Ал Ҳуссеин» га қарши беллашувни ҳиндистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради  2 08:37«Персеполис» Ўрунов сабаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси устидан ФИФАга шикоят қилди  5 08:08U-17 Осиё кубоги саралаш босқичи. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлашади  0 07:36ОЧЛ 2. Бугун «Насаф» майдонга тушади  6 02:05ЕЧЛ. Икки тўп фарқи билан ортда бораётган "Реал" якунда "Боруссия"ни шунчаки "майдалаб" ташлади. Винидан хет-трик  156 02:00ЕЧЛ. "Арсенал"да ғалаба, ПСЖ дуранг ўйнади, "Ювентус" эса мағлуб бўлди  0 01:15Роналду билан суҳбат, Қатар ва КХДРга қарши ўйинлар – Жалолиддин Машариповнинг "Ал Насср"га қарши ўйиндан кейин фикрлари  10 01:06"Ливерпуль" янги мавсумдан Adidas билан ҳамкорлик қилишни бошлайди  3 00:45Россия кубоги. ЦСКА "Ахмат"ни кичик ҳисобда мағлуб этди. Файзуллаев захирадан майдонга тушди  2 23:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Монако" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  4 22:50Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ягона гол эвазига "Истиқлол"ни мағлуб қилди. Машарипов 72-дақиқада захирага олинди  9

Левандовски — хет-триклар қироли. ЧЛ рекордини ўрнатди ва Роналдудан ўтиб кетишга тайёр Янгиликлар

Левандовски — хет-триклар қироли. ЧЛ рекордини ўрнатди ва Роналдудан ўтиб кетишга тайёр

"Барселона" "ўлим гуруҳи"ни осонгина кардиомашғулотлар билан бошлади.

"Камп Ноу"га Чехиянинг "Виктория" жамоаси келди ва 1:5 ҳисобида ютқазди. Роберт Левандовски бу ўйинда энг яхшиси бўлди — 34 ёшли поляк навбатдаги хет-трикни қайд этди. Яна қанча бундай қилиш мумкин?!



"Барселона" бирдан рақибдан устунлик қилди ва 13-дақиқада гол урди. Голни янги ўйинчилар уришди: Франк Кессье Жюль Кунденинг пасини голга айлантирди.


Шундан сўнг барчаси режа бўйича кетмади. Кристенсен жарима майдончаси ичида Моксерага қарши қоида бузди — ҳакам пенальти белгилади ва данияликка қизил карточка кўрсатишга тайёрланаётган эди. Каталонияликларни ВАР қутқарди: ёрдамчилар бош ҳакамга Москера айланаётган пайтда йиқилишидан олдин рақибнинг юзига зарба бериб юборганини айтишди. Пенальти ва Кристенсеннинг четлатилиши адолатли тарзда бекор қилинди.


Шундан сўнг Левандовски катта саҳнага чиқди — у "Барселона"нинг кейинги учта голини урди. Аввалига унга Сержи Роберто ассистентлик қилди — поляк олдида ҳеч ким йўқлигини англади ва жарима чизиғидан ажойиб зарба берди.



Усмон Дембеле биринчи тайм сўнггида кейинги голни яратиб берди. Француз тўп йўқотишдан сўнг уни ўзига ўнглади ва узоқ устун томонга кросс ижро этди. Бу сафар Левага битта тегиниш кифоя қилди.



Левандовски учинчи голни 67-дақиқада урди — Ферран Торреснинг пасидан сўнг жарима майдончаси ташқарисидан. Йирик ҳисобга қарамай, Хави Робертни финал ҳуштагига қадар майдонда қолдирди.


Бу Левандовскининг "Барса"даги илк хет-триги. Ва ЧЛдаги олтинчиси (!)


Роберт янги клубида барчасини ажойиб бошлади — у ҳозирча фақатгина илк турда "Райо Вальекано"га гол ура олмади. Унинг статистикаси ҳайрон қолдиради!


• Левандовски "Барса"нинг сўнгги 4та ўйинида 8та гол урди: Ла Лигада — 5та, Чемпионлар Лигасида — 3та.


• Роберт еврокубокларда 107-ўйинини ўтказди ва 108та гол урди.



• Бу хет-трик — поляк учун "Барса"да биринчиси, аммо Чемпионлар Лигасида олтинчиси. Лионель Месси ва Криштиану Роналдуда — 8тадан.


• Левандовски ЧЛ тарихида илк бор учта клуб сафида хет-трик қилди — "Барса", "Бавария" ва "Боруссия". Балки, ҳамма гап "Б" ҳарфидадир?


• ЧЛдаги сўнгги беш хет-триклардан 3таси Левандовскининг ҳисобида. Яна 2та — Карим Бенземанинг иши. Қани қолган топлар, ау?


• Лева хет-трик сабаб Бенземадан ЧЛда голлар бўйича ўтиб кетди — 89га қарши 86. Олдинда Роналду (140) ва Месси (125). Ўтиб кета оладими?


• Левандовски ЧЛдаги дебют кунида гол урган энг ёши катта ўйинчига айланди (34 йил ва 12 кун). Олдинги натижа 2004 йилдан бери Хенрик Ларссон (32 ёш ва 360 кун) учун сақлаб турилганди.


Ҳайратдамисиз? Албатта, барчамиз каби. Ҳатто, Левандовскининг жамоадошлари ҳам шокда.


"Левандовскининг шу ерда экани ва биз билан шартнома имзолагани, бу шунчаки совға. У бизга кўп нарса беради, Роберт буни аллақачон кўрсатмоқда. У ажойиб профессионал ва ажойиб инсон", — деб айтди "Барса" сардори Сержи Роберто ушбу ўйинда.



Левандовскининг тақвимида кейинги бўлиб "ўлим"га яқин бўлган "Кадис" бор, жамоа Ла Лиганинг тўртта турида бирорта ҳам очко жамғармаган ва тўплар нисбати 0:10ни ташкил этмоқда. Омад!


"Барселона" (Испания) – "Виктория", Пльзень (Чехия) 5:1 (3:1, 2:0)

Голы: 1:0 – 13 Кессиэ, 2:0 – 34 Левандовски, 2:1 – 44 Сикора, 3:1 – 45 Левандовски, 4:1 – 67 Левандовски, 5:1 – 71 Ферран Торрес.

"Барселона": Тер Штеген, Сержи Роберто (Пике, 46), Кристенсен, Кунде, Альба, Кессиэ (Торре, 81), де Йонг, Педри (Гави, 75), Левандовски, Дембеле (Депай, 75), Фати (Ферран Торрес, 65).

"Виктория", Пльзень: Станек, Гавел, Гейда, Перница, Емелка (Голик, 86), Сикора (Пиларж, 79), Москера (Йирка, 79), Влканова (Чермак, 78), Калвах, Буха, Хоры (Басси, 66).

Огоҳлантиришлар: Перница (4), Москера (27), Хоры (56), Емелка (62).


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика