Левандовски: "Гвардиола тактикаларга уста, Анчелотти эса майдонда кўпроқ эркинлик беради"

Aslanov Jasurbek
25 дек 2016, 13:21
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоанинг ҳозирги устози Карло Анчелоттини клубнинг аввалги бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан солиштирди.

"Гвардиола тактикалар устаси, рақиб таҳлили устаси бўлган, ўйинни кўплаб деталларга бўлган. Баъзида жуда сабрсизга ўхшарди.

Анчелотти эса бунга ўзгача ёндошади. У футболчиларга майдонда кўпроқ эркинлик беради. Ўтган мавсумларда биз яхши ўйнадик, аммо муҳим паллада куч етишмади. Негалигини билмайман. Бу сафар ушбу давр эртароқ бошланди ва мавсум якунигача формага кирамиз деган умиддаман" - дейди Левандовски.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Przeglad Sportowy