Левандовски "Барселона" сафида ўзига хос натижа қайд этди

Omonjon To`xtamirzayev
25 сен 2023, 11:29
"Барселона" ва Польша термаси ҳужумчиси Роберт Левандовски "кўк-анорранглилар" сафида 50 ўйинда 35 та гол уришга муваффақ бўлди.

Бу каталонияликлар учун XXI асрдаги энг яхши натижа.

Аввалги рекордчи Самуэль Это`О эди. Камерунлик 50 ўйинда 33 та гол уришни уддалаганди.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски "Барселона"га 2022 йил ёзида ўтганди. Унинг шартномаси 4 йилга мўлжалланган. Ушбу мавсум 35 ёшли форвард 6 та учрашувда 4 та гол урди ва 4 та голли узатма етказиб бериб, 2 бор сариқ карточка олди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: barcanewsnetwork.com