Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
19 ноя 2024
Роберт Левандовски "Барселона" билан келишув муддатини узайтириш ниятида.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади, аммо агарда польшалик расмий ўйинларнинг 50%да иштирок этса, у автоматик равишда 1 йилга узаяди.

Левандовскининг ўзи келишув муддатини 2027 йилгача узайтиришни истамоқда. "Блаугранас" польшаликнинг ўйинидан ва ёшларга кўмаклашаётганидан мамнун.

Аввалроқ, каталонияликлар ҳужумчига эҳтимолий ўринбосар излаётгани хабар қилинганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sport.es