

Кеча "тулкилар" Германиянинг "Боруссия" (Мюнхенгладбах) клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Афсуски, ана шу учрашувда жамоанинг янги ҳужумчиси Ихеаначо жароҳат олди ва Уллоага алмаштирилди. Жароҳат олгунга қадар Келечи Вардига голли пас ҳам берган эди. Ҳозирча, футболчининг жароҳати қай даражада эканлиги маълум эмас.




