

Бу ҳақда 59 ёшли мутахассис номидан “Лестер” матбуот хизмати хабар берди.
"Крэйг билдирилган эзгу тилаклар ва ушбу оғир дамларда ўзи ва оиласи учун яратилган шароит учун жуда миннатдор", - дейилади клуб баёнотида.
Крэйг Шекспир турли вақтларда "Лестер"нинг ёрдамчи мураббийи бўлиб ишлаган ва 2017 йилда жамоани бошқарган. Англиялик мутахассис 2022/23 йилги мавсум якунида бош мураббий Дин Смит билан бирга клубни тарк этди.
Шекспир 2015/16 йилги мавсумда Клаудио Раньерининг ёрдамчиси бўлган, ўшанда "Лестер" тарихда илк маротаба Англия чемпиони бўлган.



