

Мутахассис бу ҳақда ўйинолди матубот-анжуманида айтиб ўтди.
"Агар жиддий ҳеч нарса содир бўлмаса, эртанги баҳсда дарвозамизни Дэнни Уорд қўриқлайди" - дейди Клопп.
Дэнни Уорд 2012 йилдан бери "Ливерпуль" сафида тўп тепади. 24 ёшли уэльслик ўшандан бери асосий жамоанинг 2 та учрашувида майдонга тушиб, 4 та гол ўтказиб юборган.
"Лестер Сити" - "Ливерпуль" баҳси 19 сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.



