

"Икки клуб Нампалининг ижараси борасида келишишди, аммо ўйинчи Туркияда трансфер ойнаси ёпилгунига қадар улгуриши керак. У Истанбулга маҳаллий вақт билан 23.59гача боришга улгуриши керак", - дейди Аяд.
Менди "Лестер"да 2016 йилнинг ёзидан бери ўйнайди, футболчи 2021/22 йилги мавсум "тулкилар" таркибида ҳали ўйин ўтказмади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Туркияда трансфер ойнасининг сўнгги куни.



