

Бу ҳақда "тулкилар" расмий сайти хабар бермоқда.
Футболчининг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган эди. Янги шартномага кўра, ўйинчи жамоада 2025 йилнинг ёзига қадар ҳаракат қилади.
23 ёшли Барнс ўтган мавсум Англия Премьер-лигаси доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришди.
У Англия терма жамоаси таркибида Евро-2020да қатнашишга номзод эди, аммо жароҳат сабаб турнирни ўтказиб юборди.



