«Лестер» устози: «Мағлубият бизга қаттиқ таъсир қилмайди»

Narzulla Saydullayev
12 авг 2017
«Лестер» бош мураббийи Крэйг Шекспир «Арсенал»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (3:4) ўз фикрларини билдирди.

«Ўйиндан олдин тўпни қандай қилиб Вардига етказиб беришни ўйлаб олгандик. Сафарда учта гол урсак ҳам мағлуб бўлганимиздан афсусдамиз.

Бу мағлубият бизга у қадар қаттиқ таъсир қилмайди, бу шунчаки биринчи тур.

«Эмирейтс»да олдин ҳам шундай ўйинлар ўтказганмиз. Шу тариқа мағлуб бўлиш жуда оғир. Ўйиннинг энг муҳим паллаларида яхшироқ ўйнаш керак эди.

«Арсенал» тўпни ўзида сақлаб турди, уларнинг таркибида топ футболчилар бор. Агар бугунгидек ўйнашда давом этсак очколар жамғарамиз», – дейди Шекспир.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com