

Премьер-лига март ойида 2022/23 йилги мавсумда олий дивизионни тарк этиб, Чемпионшипга йўл олган "Лестер"ни молиявий қоидаларни бузганликда айблади.
Бироқ клуб мустақил ҳайъат даъво билан чиққан қоидабузарлик масаласини кўриб чиқишни сўради ва бу муваффақиятли якунланди.
АПЛ бу қарордан ҳайратдалигини билдирди, аммо энди ҳеч ким "тулкилар"дан очко тортиб ололмайди.



