

Манбага кўра, А Серия доирасида ўтган “Ювентус” – “Женоа” (2:0) баҳсига “Лестер” скаутлари ташриф буюрган. Улар ярим ҳимоячи Адриен Рабьо ҳамда ҳужумчи Федерико Бернардескининг ҳаракатларини кузатишган.
Рабьо жорий мавсум туринликлар либосида 16 ўйинда қатнашиб, битта пасга муаллифлик қилди. Бернардески эса 15 ўйинда бир бор голга ҳаммуаллиф бўлди.



