Лестер шаҳри чемпионликка тараддуд кўрмоқда
30 апр 2016 17:40
Янгиликлар
Лестер шаҳри чемпионликка тараддуд кўрмоқда
Айни дамда "тулкилар" Премьер-лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва агарда улар "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб эта олишса Англия чемпионига айланишади.

"DailyMail"нинг хабар қилишича, шу кунларда Лестер шаҳрида чемпионликка тайёргарлик кўрилмоқда. Шаҳар марказидаги бинода жамоа тўпурари Жейми Варди ва жорий мавсумнинг энг яхши футболчиси Рияд Марезларнинг сурати намойиш этилмоқда.


Шаҳар мэрияси, черков ва бошқа биноларга чироқлар ёрдамида кўк ранг тушириляпти.


Қирол Ричард III ҳайкалига "Лестер Сити" шарфи боғланган.

"Хайрли тонг, Британия" кўрсатуви бошловчилари Бен Шепард ва Кейт Гарревей жума кунги дастурда "Лестер Сити"ни қўллаб, "тулкилар" рангидаги махсус парикда кўрсатувни олиб боришди.

Олдинроқ Лестер мэри шаҳар кўчаларини клуб футболчилари номи билан атамоқчи эканлигини эълон қилган эди.
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар