«Лестер» Марезни камида 45 млн фунтга сотади

Narzulla Saydullayev
19 июл 2016, 10:05
«Лестер» Рияд Марезни ўз сафида олиб қолмоқчи.

Футболчининг клуб билан шартномасида товон пули ёзилмаган. Шу боис «Лестер» бошқа клублардан Марез учун 45 миллион фунт сўрайди.

Клуб 25 ёшли футболчига ҳафтасига 100 минг фунт маош билан янги шартнома таклиф қилди. Рияд катта эҳтимол билан шартномани узайтиради.

«Лестер» Каспер Шмейхел, Дэниэл Дринкуотер ва Клаудио Раньери билан ҳам шартномани узайтириш борасида музокара олиб бормоқда.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk