

31 ёшли инглиз футболчиси "қизиллар" билан ёзда тугайдиган шартномасини узайтирмайди, шу сабаб у янги жамоа топиш ҳаракатига тушган.
Хабар берилишича, Лалланага бош даъвогар "Лестер" клуби бўлиб турибди, ўйинчи ҳам "тулкилар" устози Брендан Рожерс билан яна ишлашга қарши эмас.
Лаллана жорий мавсум АПЛда 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этган.



