"Лестер" "Лилль" футболчиси учун 30 млн евро тўлайди
10 май 2021 09:06
Янгиликлар
"Лестер" "Лилль" футболчиси учун 30 млн евро тўлайди
"Лилль" ярим ҳимоячиси Бубакари Сумаре фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 22 ёшли французни "Лестер" 30 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олади. Битим яқин орада ёпилади.
Сумаре жорий мавсум "Лилль" таркибида барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.
Футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар