«Лестер» Жаҳон чемпиони билан 4 йиллик шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
3 июн 2016
Германиялик дарвозабон Рон-Роберт Цилер «Лестер»га кўчиб ўтди.

Англия клуби 26 ёшли футболчи билан 2020 йил июнь ойига қадар шартнома тузди. Цилер 2014 йил Германия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпиони бўлган.

Трансфер суммаси ҳақида маълумот берилмади. Бироқ олдинроқ «Лестер» посбон учун «Ганновер»га 3,5 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар чиққанди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lcfc.com