

Манчестерликлар ўйинчига жиддий тарзда қизиқиш билдиришмоқда. Улар футболчини Санчонинг ўрнига харид қилишлари мумкин.
Шу билан бирга "Лестер" вингери "Боруссия" (Дортмунд) ўйинчисига нисбатан анча арзонга тушади.
Барнс "Лестер" тарбияланувчисидир. 22 ёшли вингер жорий мавсум барча мусобақаларда 15та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 1та ассист қайд этди.



