“Лестер” футболчиси мавсум охиригача сафдан чиқди

Марк Олбрайтон оғир жароҳат олгани маълум бўлди.

Клуб матбуот хизмати маълумотига кўра, Олбрайтон мушакидаги муаммолар сабаб мавсум охирига қадар майдонга туша олмайди. Унга тизза ости пайларининг узилиши ташхиси қўйилган.Олбрайтон жорий мавсум АПЛда 22 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Манба: “Лестер” расмий сайти