

Унга "Лестер" раҳбарияти қизиқиб қолган. "Тулкилар" 23 ёшли франциялик футболчини қишки трансфер ойнаси ёпилишидан олдин сотиб олишни режалаштирмоқда.
Эдуарнинг "Селтик" билан амалдаги шартномаси бир ярим йилдан кейин тугайди, аммо у шотланд жамоаси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас, дея хабар тарқатди "talkSPORT". Ўйинчининг трансфери 20 млн фунтга баҳоламоқда.
Одсонн Эдуар Шотландия чемпионатининг жорий мавсумида 15та ўйин ўтказиб, 7 гол ва 2 та ассистга муаллифлик қилди.



