«Лестер» чемпион бўлса 93 миллион фунт ишлаб олади
01 май 2016 08:58
Янгиликлар
«Лестер» чемпион бўлса 93 миллион фунт ишлаб олади
«Лестер» АПЛ 36-турида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда ғалаба қозонса муддатдан аввал чемпион бўлади.
Агар Вичай Сривадханапрабхи клуби чемпион бўлса телекомпаниялардан 93 миллион фунт мукофот олади. Бир йил олдин "тулкилар" АПЛда 14-ўринни банд этиб 72 миллион фунт олишганди.
АПЛдаги барча клублар йил сўнггида 54 миллион олишади. Кейин жамоалар банд этган ўринларга қараб пуллар тақсимланади, чемпион жамоа яна 25 миллион ишлаб олади.
Ҳар бир учрашув учун клубларга қўшимча 880 минг фунт тўланади.
Sky ва BT Sport «Лестер»нинг 16та ўйинини трансляция қилишди, шу сабабли Раньери жамоаси яна 14 миллион пул олади (2014/15 йилда – 10та ўйин учун 8,8 миллион).
Mirror нашри хабарига кўра ЕЧЛдаги иштирок «Лестер»га бонусларни ҳисобга олмаганда фақат телетрансляциялардан 30 миллион фунт келтиради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар