"Лестер" "Челси" футболчисини харид қилмоқчи

Alisher
31 авг 2021
"Челси" ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одои учун яна бир клуб даъвогарлик қилмоқда.

Лондонликлар унинг хариди бўйича "Лестер"дан таклиф олишди. "Тулкилар" вингер қидиришмоқда. Таклиф тафсилотлари маълум қилинмаяпти.

Олдинроқ Хадсон-Одоининг ижара асосида Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтиши мумкинлиги айтилган эди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи "Челси" тарбияланувичиси ҳисобланади. У 2019 йилдан бери Англия терма жамоасида ҳаракат қилади.


AlisherМуаллиф
Манба: Football.London