"Лестер" бир мавсумдан кейин яна Чемпионшипга қайтмоқда

Sherzod Nurmatov
21 апр 2025
Клуб элитадаги ўрнини сақлаб қололмади.

"Лестер" 33-турда ўз майдонида "Ливерпул"га имкониятни бой берди (0:1). "Тулкилар" 19-ўринда (18 очко) ва мавсум тугашига 5 та ўйин қолганида, 17-ўриндаги жамоадан 18 очкога ортда бормоқда. Шундай қилиб, "кўклар" АПЛда қолишнинг назарий имкониятларини ҳам йўқотди.

Жамоа ўтган мавсум тушиб кетганидан сўнг биринчи уринишдаёқ Чемпионшипда ғолиб чиқди, аммо АПЛда узоқ қола олмади.

2004 йилдан 2014 йилгача "Лестер Сити" асосан Чемпионшипда ўйнаган, 2008/09 йилги мавсум бундан мустасно, ўшанда "тулкилар" Лига 1 да қатнашган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Leicester Mercury