«Лестер» 15 йил ичида илк бор ўз уйида «Тоттенхэм»ни мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
29 ноя 2017
«Тоттенхэм» АПЛ 14-турида «Лестер»га ютқазди (1:2).

Шу тариқа, «Лестер» 15 йил ичида биринчи бор ўз майдонида бу жамоани мағлуб этишга эришди.

Маурисио Почеттино шогирдлари кетма-кет иккинчи ўйинда очко йўқотишди. Ўтган турда жамоа «Вест Бромвич» билан дуранг ўйнаганди (1:1).

«Лестер» 14та ўйинда 17 очко олди ва 9-ўринга чиқиб олди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/BBCRLSport