Лерой Сане ёзда "Шальке"дан кетишга тайёр

Aziz Tukhtamuradov
12 янв 2016
"Шальке" футболчиси Лерой Сане мавсум якунланганидан сўнг жамоадан кетмоқчи, дея хабар қилмоқда Bild.

Хабар қилинишича, футболчи бу ҳақида ўз яқинларига айтиб ўтган. Шунингдек, у кейинги фаолиятини Европанинг кучлироқ клубларида ўйнамоқчи эканлигини ҳам айтиб ўтган.

Аввалроқ эса, унга "Реал", "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоалар томонидан қизиқиш билдирилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Bild