

29 ёшли голландиялик футболчига "Локомотив" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Фер охирги 3 мавсумни "Суонси"да ўтказди ва шу ёзда шартномаси якунланганидан сўнг жамоани тарк этди.
Футболчига "Локо"дан ташқари Истанбулнинг "Истанбул" ва "Бешиктош" клублари қизиқмоқда.
Ярим ҳимоячи "Суонси"га қадар "Фейеноорд", "Твенте", "Норвич" ва КПР клубларида ўйнаган. У Голландия терма жамоаси сафида 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.
Футболчи бундан ташқари терма жамоа билан 2014 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медалларига сазовор бўлган.



