

Унга кўра, парижликлар таркибидаги энг яхши натижа Неймар, Марко Верратти ва Хуан Бернатга тегишли бўлди - 5.
Лео Месси 4га баҳоланган бўлса, Килиан Мбаппега 3 балл қўйилди. ПСЖдаги энг ёмон натижа 2 балл Жоржиньо Вейналдумга лойиқ кўрилди.
"Нант" посбони Альбан Лафон 10 баллик тизимда 10 балл олди. "Нант"нинг икки футболчиси 8 баллдан олган бўлса, 6 футболчиси 7га баҳоланди.
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино 4га, унинг "Нант"даги ҳамкасбига 9 балл қўйилди.



