

"Барчасини хотиржам айтишга ҳаракат қиламан. Гап бизнинг мағлубиятимизда эмас, "Нант"нинг адолатли ғалабаси ҳақида кетмоқда.
ПСЖни мағлуб этиш осон эмаслигини арбитр ҳам биларди. Ўйиннинг стартидаёқ иккита гол қўйиб юбордик ва бу мантиқан тўғри бўлди. Бироқ шундан кейин ҳакам назоратни йўқотиб қўйди.
Таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берди ва пенальти 4-дақиқада белгиланмоқда.
Ҳеч кимга арз қилмоқчи эмасман. Албатта, бундан кейин кайфият тушади. Аппиа қизил карточка олди ва кейин буни бекор қилишди. ВАРга ҳам бошқа инсонга ҳам мурожаат қилинмади. Аппиага иккинчи сариқ карточка ҳам берилмади.
Мағлуб бўлдик, "Нант"га тан бериш керак. Аммо бош ҳакамнинг иши менга маъқул келмади", - деди Леонардо.



