

“Ҳозир мен бахтлиман, чунки жамоа ажойиб ва иқтидорли футболчилардан ташкил топган. Бундай таркиб яна қайси жамоада бор?
Неймар ва Мбаппе дунёнинг энг кучли тўртлиги сафига киришади ва улар ПСЖда тўп тепишади. Бундан албатта, хурсандман. Бундай таркиб билан кимдан қўрқишимиз керак?
ПСЖга доим бир хил савол билан мурожаат қилашади: биз Чемпионлар лигасини юта оламизми? Аммо бу борада саволлар бўлмаслиги керак. Таркибмизда уч марта ЕЧЛда ғолиб чиққа дарвозабон бор. Энг яхши ёш футболчилар ҳам айнан бизнинг жамоада тўп тепишади”, дейди Леонардо “Canal Football Club”га берган интервьюсида.
ЕЧЛ 1/8 финалида ПСЖ Дортмунднинг “Боруссия” клуби билан куч синашади.



