

"Бутун ўйин биз учун ноқулай ўтди. Уругвай - кўп югурадиган жамоа, бир-бирини анчагина яхши тушунади. Уларга қарши ўйнаш доимо қийин бўлади", - деди аргентиналиклар форварди.
Шу тариқа Аргентина термасининг 14 ўйинлик ғалабали серияси якунланди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлишига қарамасдан, Аргентина термаси пешқадамликни давом эттирмоқда.



