Лео Месси: "Францияда асосий эътибор жисмоний ҳолатга қаратилар экан"

Mirjalol Normatov
9 окт 2021
ПСЖ форварди Лео Месси Франция чемпионати ҳақидаги дастлабки таассуротлари ҳақида гапирди.

"Бу ерга келганимга кўп бўлмади. Шу сабабли таассуротларимни тўлиқ айтиб бера олмайман. ЛаЛигага қараганда бу ерда жисмоний ҳолатга кўпроқ эътибор берилар экан. Ўйин пайтида рақиблар доимо бир-бирига зич ҳаракат қилишади ва кўплаб футболчилар жуда кучли.

Аммо ҳозирда бирон нима дея олмайман. Чунки ўйинни кўриш ва майдонда ҳаракат қилишнинг фарқи катта", - деди Месси.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal